Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:23

Ал Сурий учун 10 миллион


АҚШ¸ Эронда экани тахмин қилинган Ал-Қоида фаоли Ясин Ал Сурийни қўлга олишга ëрдам берадиган маълумот учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилди.

АҚШ Давлат департаменти вакили Роберт Хартунгга кўра¸ Ал Сурий¸ Ал Қоида тармоғини молиялашда асосий рол ўйнайди ва АҚШ манфаатларига хавф солади.

Июл ойида АҚШ молия вазирлиги Ал Сури ва унинг қўл остидаги 5 кишини қора рўйхатга киритган эди.

Ал Сури ва 5 нафар шеригининг банк хисоблари июл ойида музлатиб қўйилди. АҚШ фуқароларига бу одамлар билан тижорат алоқаларига кириш тақиқлаб қўйилди.
XS
SM
MD
LG