Линклар

Дамашқда икки портлаш амалга оширилди


Сурияда 9 ой давом этган тартибсизликлар давомида 5000 киши ўлдирилди

Сурияда 9 ой давом этган тартибсизликлар давомида 5000 киши ўлдирилди

Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрида бугун иккита портлаш юз берди.

Сурия давлат телевидениеси амалга оширилган портлашни хавфсизлик кучларига қарши қаратилган террористик акт, деб атади.

Воқеа норозиларнинг бугун жума намозидан кейин ўтказишни режалаштиргани намойишлар арафасида юз берди.

Айни пайтда Араб лигаси кузатувчилари Сурия пойтахтига етиб келди.

Сурия президенти Башар Асад режимига қарши 9 ойдан буён давом этаётган норозилик чиқишлари иштирокчиларига қарши куч қўлланиши оқибатида, БМТ ҳисоб-китобича, 5 мингдан зиёд киши ўлдирилди.

Асад режими тартибсизликлар ортида қуролли террорчилар турганини иддао қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG