Линклар

logo-print

Ҳавел билан видолашиш учун турли давлат раҳбарлари ва мартабали расмийлар Прагага келди.


АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон ҳамда унинг рафиқаси, АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон, АҚШ собиқ Давлат котиби, асли Чехияда туғилган Мадлен Олбрайт минган учоқ бир неча соат аввал Прага аэропортига қўнди.

Шунингдек, Франция Президенти Николя Саркози, Британия Бош вазири Дэвид Камерон, Германия Президенти Кристиан Вулф, Полша собиқ президенти Лех Валенсалар ҳам маросимда қатнашди.



Собиқ диссидент адиб, Чехословакиянинг сўнгги ва Чехиянинг илк президенти Вацлав Ҳавел якшанба куни узоқ хасталкидан сўнг 75 ёшида вафот этди.

Вацлав Ҳавел 1989 йилда Чехословакияда коммунистик режимни қулатган “Бахмал инқилоби”га бошчилик қилган.

Шундан сўнг у Чехославакиянинг демократик йўл орқали сайланган биринчи президенти бўлди.

Президент сифатида у мамлакатнинг демократия ва бозор иқтисодиётига ўтиши ҳамда 1993 йилда Чехия Республикаси ва Словакиянинг тинч йўл орқали ажралиши жараёнига бошчилик қилди.

Вацлав Ҳавел дафн маросимини Чехия телевидениеси намойиш қилмоқда.
XS
SM
MD
LG