Линклар

Бугун Вацлав Хавел билан видолашадилар


Прагаликлар Хавел ўн минглаб шам ёқдилар

Прагаликлар Хавел ўн минглаб шам ёқдилар

Бугун Прага шаҳрида 1989 йилги Бахмал инқилоби қаҳрамони, собиқ Чехословакиянинг биринчи посткоммунист президенти Вацлав Хавел билан видолашиш учун дунёнинг давлатларининг жорий ва собиқ раҳбарлари йиғилмоқда.

Бугун ўтказиладиган дафн маросимида қатнашадиганлар орасида Полша собиқ президенти Лех Валенса, АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон ҳамда унинг рафиқаси, АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон, Франция президенти Николя Саркози ва бошқалар бор.

Озод Европа/Озодлик Радиосининг Прагадаги қароргоҳи ташқи деворида кеқурунлари Ҳавелнинг улкан сурати порлаб турибди ва бу жума кечқурунгача давом этади.

Собиқ диссидент адиб, Чехиянинг илк президенти Вацлав Ҳавел узоқ хасталкидан сўнг якшанба куни 75 ёшида вафот этди.
XS
SM
MD
LG