Линклар

Дамашқдаги икки портлашдан 30 киши нобуд бўлди


23 декабр куни Дамашқда амалга оширилган портлашлардан сўнг YouTubeга қўйилган лавҳадан бир кўриниш

23 декабр куни Дамашқда амалга оширилган портлашлардан сўнг YouTubeга қўйилган лавҳадан бир кўриниш

Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрида бугун амалга оширилган икки портлашдан 30 дан зиёд киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиғи яраланди.

Сўнгги хабарларга қараганда, бомба ўрнатилган машиналар хавфсизлик кучларининг икки идораси олдида портлаган.

Сурия давлат телевидениесига кўра, амалга оширилган портлашни хавфсизлик кучларига қарши қаратилган террористик акт, унининг ортида “Ал-Қоида”га алоқадор кучлар турибди.

Воқеа норозиларнинг бугун жума намозидан кейин ўтказишни режалаштиргани намойишлар арафасида юз берди.

Айни пайтда Араб лигаси кузатувчилари Сурия пойтахтига етиб келди. Улар зиддиятни изга солиш юзасидан эришилган келишув бажарилишини кузатади.

Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллим мамлакатдаги тартибсизликларни террорчилар амалга уюштираётганини кузатувчилар тасдиқлаши мумкин, деб баёнот берди.

Сурия президенти Башар Асад режимига қарши 9 ойдан буён давом этаётган норозилик чиқишлари иштирокчиларига қарши куч қўлланиши оқибатида, БМТ ҳисоб-китобича, 5 мингдан зиёд киши ўлдирилди.

Асад режими тартибсизликлар ортида қуролли террорчилар турганини иддао қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG