Линклар

Бердимуҳаммедов Россияга сафарини бошлади


Туркманистон раҳбари газ сотиш масаласини Москва билан мувофиқлаштирмоқчи

Туркманистон раҳбари газ сотиш масаласини Москва билан мувофиқлаштирмоқчи

Туркманистон президенти Қурбонғули Бердимуҳаммедов бугун Россияга расмий сафарини бошлади ва Россия бош вазири Владимир путин билан учрашди.

Туркманистон президенти Россия бош вазирини номзоди президентликка кўрсатилгани билан қутлади ва унинг ғалаба қилажагига умид билдирди.

Туркманистон-Россия музокаралари кун тартибидаги бош масалага тўхталар экан, Бердимуҳаммедов дунё бозорига табиий газ етказиб беришда Ашхобод ва Москва ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириб олиши муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида Путин Россия-Туркманистон ҳамкорлигининг ривожланиб бораётганидан қониқиш билдирди.

Бердимуҳаммедовнинг президент Медведев билан учрашуви ҳам режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG