Линклар

logo-print

Назарбоев амалдорларни ишдан олди


Президент Назарбоев куёви Тимур Кулибаевни (ўнгда) аяб ўтирмади

Президент Назарбоев куёви Тимур Кулибаевни (ўнгда) аяб ўтирмади

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатнинг ўндан ортиқ киши ўлимига сабаб бўлган тартибсизликлар рўй берган ғарбий минтақасига сафар қилди ва бир неча расмийни ишдан олди.

Ишдан бўшатилганлар орасида "Самрук-Казина" давлат жамғармаси бошқаруви раиси, куёви Тимур Қулибоев, Мангистау вилояти ҳокими, "КазМунайГаз" ширкати раҳбари бор.

16 декабр куни Жанаўзенда оммавий тартибсизликлар юз берган, воқеага ҳукумат кучлари аралашгани оқибатида 15 киши ўлган, юзлаб киши жароҳат олган эди.
XS
SM
MD
LG