Линклар

logo-print

Горбачев ўз позициясини яна бир бор билдирди


Михаил Горбачев Давлат Думасига ўтказилган сайловларни бекор қилишга чақирмоқда

Михаил Горбачев Давлат Думасига ўтказилган сайловларни бекор қилишга чақирмоқда

Собиқ СССР Михаил Горбачевнинг фикрича, президентликка номзоди кўрсатилганлар орасида Давлат Думасига ўтказилган сайлов натижаларини бекор қилиш керак, деб ҳисоблайдиганларгагина ишониш мумкин.

Горбачевнинг Россияда чиқадиган "Новая газета"нинг бугунги сонига берган интервьюси “Сохта сайлов бекор қилинганидан кейинги янги сайловга бориш мумкин”, деган сарлавҳа остида босилди.

Собиқ президент газета мухбири билан суҳбат давомида 10 декабр куни Москванинг Болотная майдонига келган россияликларнинг фаол позициясига тан берганини билдирган.

24 декабр куни бўладиган кўп минг кишилик митингда, Горбачевнинг фикрича, россияликлар ўзларининг “Янги, эркин ва адолатли сайловлар учун!” деган шиорларига содиқ эканликларини яна бир бор тасдиқлайдилар.
XS
SM
MD
LG