Линклар

Тошкентда яна ёнилғи тақчил


Мутахассислар фикрича, Тошкентда АЁҚШлар етарли эмас.

Мутахассислар фикрича, Тошкентда АЁҚШлар етарли эмас.

Тошкент шаҳрида яна ёнилғи тақчиллиги кузатилмоқда.

Бу ҳақда хабар қилган Фергана РУ сайти пойтахт кўчаларида, ёнилғи қуйиш шахобчалари олдида турнақатор бўлиб навбатда турган автомобиллар суратини босди.

Сайтнинг ҳайдовчиларнинг айтганларига таяниб ёзишича, 23 декабр куни бензин сотиш куннинг иккинчи ярмидагина бошланган.

Айтилишича, бензин тақчиллиги ноябр ойидан бошлаб кузатилмоқда.

Сайтнинг мутахассислар фикрига таяниб ёзишича, пойтахтда бензин тақчиллиги ёнилғи қуйиш шахобчалари етишмаслигидандир.
XS
SM
MD
LG