Линклар

Бу гапни эшигидаги бор йўқ давлати - молларига ем топиб бера олмай¸ уларни арзон-гаровга сотишга мажбур қолган чироқчилик айтади.


“Озодлик”нинг таъсири бўлди”¸

дейди чироқчилик Шуҳрат Ашуров:

- Янгилик бўлди-да. Телефон қилгандан кейин орадан уч кун ўтибми? свет ëнди. Бугун икки соатлар берди-да свет.

Озодлик: Озодликнинг таъсири бўлдими?

- Ҳа. Фойдаси жуда ҳам катта бўлаяпти бизга. Олдин ҳам кўп масалалар бўйича Озодликка чиққанман. 10 миллион ектазилган зарар бор эди. Шуни прокуратура текширмаëтган эди. Шу масала бўйича чиққан эдим. Эшиттириш кетгандан кейин шу масала бўйича ҳамма нарсани тезлаштириб, прокуратура кўриб ўзлари даъво аризаси киритиб, пулларни ундириш тўғрисида қарор чиқартириб берган эди. Ҳамма масала бўйича Озодликнинг бизга жуда катта ëрдами бўлаяпти.

Кеча Сурхондарëдан бир бола чиқдию эшиттиришларингизда. Муомала маданияти йўқ бола эканда. Шунинг нимасига эътироз билдирмоқчиман. Свет ҳам зўр, ҳамма ўзи учун ҳаракат қилсин, фалон эди, дейди. Масалан¸ бизлар электросет билан шартномалар тузганмиз. Улар бажармайди. Пулларини олдиндан тўлаганмиз. Судга берсангиз ҳам суд ҳам орқага солавериб ундириб бермайди. Кейин электрикларнинг ўзи келиб ҳам чўнтакка уриб кетаверади. Уларнинг пул олишга ҳаққи йўқку, дейди чироқчилик Шуҳрат Ашуров.


“Ем-хашак танқислиги чорвага қирон келтирди”¸

дейди чироқчилик Санжар.

- Бизларда бир ойдан бери йўқ свет. 10 минут келган бўлса айтай. Телефонларни ҳам машиналарнинг аккамуляторида заряд қилиб юрибмиз.

Озодлик: Эчкиларнинг маъраши эшитилаяпти. Чўпонмасмисиз?

- Йўқ, қўрадаман. Мен молларга қараëтган эдим. Иккитагина қўзичоғим бор. Ўладиган бўлиб ëтибди. Бу йил оғир бўлди. Қурғоқчилик. Хашак йўқ. Борини сотдик. Тўртта мол қолди.

Озодлик: Ем ҳам йўқми?

- Ем ўзимизга топайликми¸ қўйларга берайликми.

Озодлик: Нечта молингиз бор эдию қанча қолди?

- Қолмади. Рўзғорни кечирса бўладиган молларимиз бор эди. Қолмади. Маҳалла раислари қора молларнинг ҳисобини олиб кетган эди¸ ем берамиз поëкка деб. Улар ҳам депутатларнинг киссасига кетаëтган экан. Бизлар билдик.

Озодлик: Аҳолига берилмаяпти-а?

- Йўқ. аҳолига қандай беради ўзининг оиласи бор. Уларнинг ҳам бола-чақаси бор, рўзғори бор. Бермайди.

Озодлик: Ҳозир айтишаяптики Тошкентда ориқ қўйларнинг, ориқ молларнинг гўштлари пайдо бўлди, гўшт нархи тушди деб.

- Тўппа тўғри.

Озодлик: Сизлардан бораяптими?

- Қашқадарë, Сурхондарë, Самарқанддан бораяпти.

Озодлик: Бу энди иложсизликдан сотилаëтган молларда-а?

- Ҳа, албатта. Улар қолса ўлади.

Озодлик: Сиз ҳам сотиб юбордингизми иложсизликдан?

- Тўртта қорамолимни сотдим. Иккита соғин сигирим бор эди, уни ҳам сотдим. Ем йўқ, сомон йўқ. Бизда даштдан сомон йиғишади. Экдик бўлмади.

Озодлик: Ҳукуматдан ҳеч қандай ëрдам бўлмади-а?

- Қандай ëрдам беради? Сўраб борганда ҳам бермайди. Светни бермаяпти. Сенинг молингга ҳам ем топиб берайликми, дейдида. Светни берса ҳам бошимиз осмонга етар эди.

Озодлик: Молини сотган бир сизми ë атрофингиздагилар ҳам сотдими?

- Сон мингта бундай одамлар. Бутун Қашқадарë десак ҳам бўлади. 100 фоиз бўлмаса ҳам 90 фоиз сотди. Бойлар, пули борлар олиб қолди, дейди чироқчилик Санжар.


“Китоблик Рустам ўйлаб гапирсин”¸

дейди “Президентни отамдан ҳам яхши кўраман” деган ўзбекистонлик фикрларига ўз муносабатини билдирар экан, Россиянинг Самара шаҳридан қўнғироқ қилган меҳнат муҳожири.

- Кеча, ўтган кун эшитиб қолдимда жаҳлллари тез эканку бир акамизнинг. “Президентимизни ëмон демасин, бошқа демасин, ëрвораман” деб, биз “уйимизга келиб нон ëпиб берсин” демаймизу имконият бўлса, биз Ўзбекистон ичида ишласакда бола-чақанинг дийдорига тўйиб, уйдагиларнинг хизматини қилиб. Ҳеч ким бу ерда ҳавасда юрмайдику тўғрими.

Мана¸ ўтган кун учта бола келди бизнинг яқинимиздан. Қўшнимиз десам ҳам бўлади. Оилавий иқтисодий шароит ҳаммасини биламан. Энди паспорт олган. 17 ëшини тугатган мана шу ëққа келаяпти. “Нимага келдинглар? Бу ерда иш оғирлигини кўраяпсизларку” десам, “Ака, ун билан мойга етса бўлди. 1 кило ун 800-1000 сўм, бир кило ëғ 5500 сўм” дейди. Бошқа нарсани орзу ҳам қилмайди. Мен пул ишлаб Австралияга бораман, бошқа эмас. У кишининг гаплари сал ошиброқ тушаяптида. Мен Ўзбекистондан ташқарида ишлаб бориб уйимнинг олдида битта дарахт эксам ҳам ўшани Ўзбекистонга экаман. Агар мана шу ердан бориб битта нарса сотиб олсам ҳам¸ ишлаб борган пулим Ўзбекистон ҳисобида қолади. Менинг бу ердаги ишлаб топган пулимдан нафақат оилам бошқа бировлар ҳам манфаат кўради. У кишининг айтган гапи жуда ўтиб кетдида. Ëрвораман деяпти.

Яна битта гапига ўша йигитдан сўрамоқчи эдим. Тавба қилдим¸ "мама Розалар кўпайди"¸ дейди. Фоҳишаларни айтган бўлса керак. Йигитга биттта савол бермоқчиман. Жаҳлингиз жуда тез экан, ëриб ташлар экансиз, ўша мама Розалар нима учун уруш пайти, союз пайти кўпаймаган, айнан бугунги кунда кўпаяяпти? Бу тўқликка шўхликми¸ ë иқтисодий тангликдан ўзбек бечоранинг борадиган жойи қолмаганиданми?

Исмимни айта олмайман. Ўша одам мени топиб ëриб ташламасин. Жаҳллари тез экан. Ëриб ташламасин яна. Мен яна яшашим керак. Ўзлари айтдику¸ Озодликка фақат ношукур бандалар телефон қилар экан¸ деб. Бир ношукур банда телефон қилди, мана шу гапни айтди деб қўйинг, дейди Самарадан қўнғироқ қилган суҳбатош.


“Президентимиз бор экан, тинчлик бўлиб турибди”

дейди ўзини таништирмаган ғузорлик суҳбатдош.

- Кеча Сурхондарëлик бир йигитча президентимиз ҳақида гапирдилар-да. Шунга қўшимча қилмоқчи эдим мен. Ҳақиқатан ҳам тан олиш керакда. Светни ҳам, газни ҳам президентимиз келиб ë ëқиб ë ўчириб бермайдику. Ҳамма ўзининг шароитини ўзи кўриши керак. Мана президентимиз қанчадан қанча темир йўл қурилиши дейсизми, Ўзбекистоннинг гуллаб-яшнашига қанчадан қанча ҳиссаларини қўшаяпти. Нуқул президентни ëмонлаш бу ақлга сиғмайдиган нарса. Мана юқоридан гап бошлайлик. Саддам Ҳусайн ундай эди, бундай эди, диктатор эди, мана ҳозир Саддам Ҳусайн йўқ. Худо раҳматига олди. Ҳар куни портлаш. Ҳар куни Ироқда можаро. Шулардан Худо асрасин. Юртбошимиз бор экан мана шу тинчлигимиз, ....(шу ерда телефон алоқаси узилиб қолди), дейди ғузорлик суҳбатдош.

*************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG