Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:46

Ўзбекистон ва Душанбе ўртасида "поезд можароси" давом этмоқда


Ўзбекистон ҳудудида Тожикистонга қарашли 300 дан ортиқ вагон тўхтаб қолгани айтилмоқда.
Ўзбекистон ҳудудида Тожикистонга қарашли 300 дан ортиқ вагон тўхтаб қолгани айтилмоқда.

Ғалаба-Амузанг темир йўлида содир бўлган портлаш юзасидан тергов ишлари давом этаяпти, ҳозирча натижалар номаълум. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” давлат ширкати 22 декабр куни Тожикистон томонга йўллаган телеграммасида маълум қилган. Шунингдек, Ўзбекистон ширкати ҳозирча темир йўлни таъмирлаш ишлари бошланмаганини маълум қилган. Тожик расмийлари эса Ўзбекистонни мамлакатни қасддан иқтисодий қамал қилганини даъво қилмоқдалар.


“Тожикистон темир йўллари” ширкати раиси муовини Усмон Қаландаров ўзбекистонлик ҳамкасбларини “халқаро ҳамжамиятни чалғитаётганлик”да айблади.

- Кеча бизга юборган телеграммасида улар ( “Ўзбекистон темир йўллари” ширкати назарда тутилмоқда, таҳр.,) қидирув ишлари ҳамон давом этаётгани ва темир йўлни таъмирлаш ишлари ҳалигача бошланмаганини хабар қилган. Ахир бу халқаро темир йўл саналади-ку. Бу йўлдан транзит юклар, НАТО кучларининг Афғонистонга юбораётган ноҳарбий юклари ҳам шу йўлдан ўтади. Ҳозир бизга тегишли юк вагонларидан ташқари ана шу юклар ҳам йўлларда тўхтаб қолган. Булар бўлса “йўл портлаган, тергов ишлари ҳали тугамади, ҳали йўл тузалмайди”, деб халқаро ҳамжамиятни чалғитаяпти, дейди тожик расмийси Қаландаров.

Пайшанба куни бир қатор интернет сайтларда Ўзбекистон Тожикистон парламенти юборган мактубга жавоб қайтаргани хабар қилинди. Ўтган ҳафта йўлланган макутбда “Ўзбекистон темир йўллари Тожикистонни иқтисодий қамал” қилаётганини таъкидлаган эди.

Хабар агентликларининг ёзишича, “Ўзбекистон темир йўллари” тожик депутатларининг “Тожикистон Ўзбекистон томонидан иқтисодий қамал қилмаётгани” тўғрисидаги иддаони икор қилган.

Шунингдек, Ўзбекистон ширкати Тожикистоннинг Хатлон ва Бадахшон вилоятларига тегишли юк вагонларининг Ўзбекистон ҳудудида ушланиб қолинаётганига оид маълумотлар асоссизлигини билдириб, ҳар куни Тожикистоннинг 200 тагача юк вагонлари Бекобод ва Қудуқли темир йўллари орқали етказиб берилаётганини маълум қилган.

Айни пайтда Озодли мухбирининг “Ўзбекистон темир йўллари” ширкати ва Тожикистон парламенти қуйи палатаси матбуот хизматлари билан ўзаро суҳбатларда ўзбекистонлик темир йўлчилар тожик депутатларига мактуб йўллаганига доир маълумотлар ўз тасдиғини топмади.

Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонаси масъуллари ҳам бундан бехабар эканларини билдирди.

Шу йилнинг 17 ноябр кечаси Ғалаба-Амузанг темир йўлида портлаш содир бўлгани хабар қилинганидан кейин, Тожикистоннинг Хатлон ва Бадахшон вилоятларига кеатётган юк поездлари ҳамда Москва-Кўлоб йўловчи ташиш поездлари ҳаракати ҳам тўхтатилган эди.

“Тожикистон темир йўллари расмий маълумотларига кўра, ўтган бир ой давомида тахминан 360 та юк вагони Ўзбекистон ҳудида тўпланиб қолган. Бу вагонларда асосан дори дармон, ёнилғи ва қурилиш маҳсулотлари билан бирга гуманитар ëрдам сифатида юборилаëтган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам борлиги айтилади.

Айни қиш чилласида, айниқса, озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган вагонларнинг Ўзбекистонда қолаётгани, тожик расмийларининг таъкидича, республика жануби-ғарбида озиқ-овқат тақчиллигини вужудга келтирган.

Юк вагонларига оид саволларимизни “Ўзбекистон темир йўллари” ширкати мутасаддиси жавобсиз қолдирди

Ўтган ҳафта БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастурининг Тожикистондаги ваколатхонаси директори Алзира Феррейра ҳам Ўзбекистон ҳукуматининг ўз ҳудудида Тожикистонга қарашли поездларни ушлдаб қолаётгани бу мамлакатда озиқ-овқат тақчиллигига сабаб бўлишидан огоҳлантирганди.
XS
SM
MD
LG