Линклар

Прагада Вацлав Хавелнинг дафн маросими бўлиб ўтди


АҚШ собиқ Давлат котиби Мадлен Олбрайт Вацлав Хавелнинг дафн маросимида.

АҚШ собиқ Давлат котиби Мадлен Олбрайт Вацлав Хавелнинг дафн маросимида.

Бугун Прага шаҳрида 1989 йилги “Бахмал инқилоби” қаҳрамони, собиқ Чехословакиянинг биринчи посткоммунист президенти Вацлав Хавелнинг дафн маросими бўлиб ўтди.

Марҳум билан видолашиш учун дунё давлатларининг жорий ва собиқ раҳбарлари йиғилди.

Дафн маросимида қатнашганлар орасида Полша собиқ президенти Лех Валенса, АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон ҳамда унинг рафиқаси, АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон, Франция президенти Николя Саркози ва бошқалар бор эди.

АҚШнинг собиқ Давлат котиби Мадлен Олбрайт маросимда қилган чиқишида:
-Мен у билан дўст бўлганимдан фахрланаман. Биз уни жуда соғинамиз. Биз уни ҳеч қачон унутмаймиз, деди.

Бугун пешинда бутун Чехия бўйлаб бир дақиқалик сукунат эълон қилинди. Барча ибодахоналарда қўнғироқлардан бонг урилди.

Собиқ диссидент адиб, Чехиянинг илк президенти Вацлав Ҳавел узоқ хасталкидан сўнг якшанба куни 75 ёшида вафот этди.

Вацлав Хавел “Бахмал инқилоби”дан сўнг Чехословакия президенти этиб сайланган эди.

Хавел 1993 йилдан 2003 йилгача Чехия Республикаси давлат раҳбари бўлиб турган.
XS
SM
MD
LG