Линклар

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Сурия пойтахтида 44 одам ҳаётига зомин бўлган кечаги портлашларни қоралади.

Дамашқда икки худкуш ҳужумчи ўтирган автомобил портлаши оқибатида 100дан зиёд одам жароҳатланди.

Хавфсизлик Кенгаши чиқарган баёнотда портлашдан нобуд бўлганлар ва жабрланганларнинг яқинларига ва Сурия халқига ҳамдардлик билдирилган.

Ғарб Сурия ҳукуматини мамлакатда мухолифат чиқишларини қонли бостиришда айблаб келади.

Сурияда аксилҳукумат намойишлари шу йил март ойидан буён давом этмоқда, Сурия армиясининг намойишчиларни бостириши кўп юз берган эса-да, худкушлик ҳужуми илк бор содир этилган.

Бироқ Сурия мухолифати портлашларда режимнинг ўзини айблаган.
XS
SM
MD
LG