Линклар

Бир гуруҳ чех зиёлийлари Прага аэропортига Вацлав Ҳавел номини бериш таклифи билан чиққан.

Ҳозирда бу борада имзо тўплашга киришилган. Собиқ диссидент адиб, Чехословакиянинг сўнгги ва Чехиянинг илк президенти Вацлав Ҳавел якшанба куни узоқ хасталкидан сўнг 75 ёшида вафот этди ва кеча Прагада дафн этилди.

Ҳавел 1996 йилда оламдан ўтган рафиқаси Олга Ҳавлова ёнига дафн этилди.

Вацлав Ҳавел президент сифатида ўз мамлакатининг демократия ва бозор иқтисодиётига ўтиши ҳамда 1993 йилда Чехия Республикаси ва Словакиянинг тинч йўл орқали ажралиши жараёнига бошчилик қилди.
XS
SM
MD
LG