Линклар

Россия мухолифати бугун парламент сайловлари сохталаштирилганига қарши мамлакат бўйлаб йирик норозилик намойишлари ўтказишга тараддуд кўрмоқда.

Пойтахт Москванинг Сахаров майдонига 50 мингга яқин киши йиғилиши кутилмоқда.

Интернетдаги Facebook ижтимоий тармоғида 47 мингдан зиёд москвалик намойишга чиқишини тасдиқлаган.

Шунингдек, Санкт Петербург ва Россиянинг бошқа шаҳарларида ҳам намойишлар бўлади.

Москвадаги норозилик тадбирида Кремлнинг ашаддий танқичиси бўлган блоггер Алексей Новалний, рок-қўшиқчи Юрий Шевчук, ёзувчи Борис Акунин, собиқ Совет раҳбари Михаил Горбочев ва бошқа мухолифат етакчилари маъруза қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG