Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:52

Москвада "Ҳалол сайловлар учун" намойиш


Мухолифат рамзи оқ лентани презервативга ўхшатган Путиннинг ҳажвий портретлари ҳам намойишчилар қўлида.
Мухолифат рамзи оқ лентани презервативга ўхшатган Путиннинг ҳажвий портретлари ҳам намойишчилар қўлида.

24 декабр куни Москванинг Академик Сахаров проспектида "Ҳалол сайловлар учун" намойиши бўлди.

Россия пойтахтининг бу туманида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Озодлик радиоси намойишни жонли эфирда кузатди.

Сахаров проспектида митинг: Владимир Рыжков
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:42 0:00
Бевосита линк


Пойтахт Москванинг Сахаров майдонига ўн минглаб одам йиғилди. Мухолифат ҳукуматни иқтидордаги "Ягона Россия" партияси фойдасига овозларни ёппасига сохталаштиришда айбламоқда.

"Бизнинг овозимизни ўғирлашди. Биз уларни қайтаришни талаб этиб бу ерга йиғилдик. Ўзимизга тегишли бўлган нарсани ҳеч кимга бермаймиз. 2013 йилга кутишга бизни кўндира олишмайди. Сиз, яна икки йил кута оласизми, бир ҳафта кута оласизми, дер экан оломон йўқ дея жавоб қилди. Ҳозир қайтариб беринг",- деди россиялик блоггер Алексей Новалний Сахаров майдонига йиғилган минглаб оломонга қарата чиқишида.


Москвада "Адолатли сайлов учун" намойиши
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:08 0:00
Бевосита линк


5 декабр куни Москвадаги намойиш пайти полицияга бўйсунмаганлик айби билан 15 кун ҳибсда ўтириб чиққан Новалний ҳукуматни намойишчилар талабига бўй сунишга чақирди.

"Мен бу ерда Кремл ва Оқ уйни ҳозирнинг ўзида ишғол этиш учун етарли оломонни кўряпман. Лекин, биз буни қилмаймиз. Сабаби биз тинчлик тарафдоримиз. Лекин, овозимизни ўғирлаш ва бизни алдаш давом этаверса, ўзимиз уларни тортиб оламиз", - деди Новалний.



Россия мухолифати етакчиларидан бири Владимир Рижков ўз чиқишида аввалги намойишдаги талаблар бажарилмай қолаётганини таъкидлади.

- "Болотоная майдони"да бўлган аввалги намойишда бешта талабни қўйган эдик. Сиёсий маҳбусларни озод этиш - бу талаб бажарилмади. Давлат Думасига ўтказилган сохта сайловлар натижаларини бекор қилиш - бу талаб ҳам бажарилмади, Дума ишлаяпти. Сайловлар демократик ўтказилишини таъминловчи қонунларни қабул қилиш, Чуров истеъфоси ва сохтакорликларни тергов қилиш, бу борада ҳам ҳеч нарса қилинмади. Давлат Думасига қайта сайлов ўтказиш талаби, бу борада ҳам ҳеч иш қилинмаяпти, - деди Россия мухолифати етакчиларидан бири Владимир Рыжков Сахаров майдонига йиғилган минглаб оломонга қарата чиқишида.

Россиялик диссидент ёзувчи Борис Акунин намойишчиларга қарата: Сиз Владимир Путин қайта президент бўлишини истайсизми, деган саволига намойишчилар “йўқ” дея баралла бақирди.

“Жаноб Путин, эртага бутун Россия сизга йўқ деб бақиради”, - деб ўз сўзига қўшимча қилди Акунин.

Россия мухолифати етакчиларидан яна бири Борис Немцов йиғилганларни бўлажак президентлик сайловида Путинга овоз бермасликка чақирди.

“Ўғри Кремлда ўтирмаслиги керак. Кремл штаби бошлиғи бунга юз фоиз қўшилади. Путинсиз янги йил билан барчангизни қутлайман, Россия албатта озод бўлади”,- деди Немцов.

Интернетдаги ижтимоий тармоқда 47 мингдан зиёд москвалик намойишга чиқишини тасдиқлаган эди.

Москвадаги норозилик тадбирида Кремлнинг ашаддий танқидчиси бўлган блоггер Алексей Новальний, ёзувчи Борис Акунин, собиқ молия вазири Алексей Кудрин ва собиқ Совет раҳбари Михаил Горбачевлар ва бошқа мухолифат етакчилари қатнашди.

Бундан ташқари россиялик бошқа таниқли одамлар, жумладан, журналистлар Владимир Познер ва Леонид Парфёнов, рок-қўшиқчи Юрий Шевчукларнинг видео мурожаатлари кўрсатилди.
XS
SM
MD
LG