Линклар


Пойтахт Москванинг Академик Сахаров проспектига ўн минглаб йиғилди.

Мухолифат етакчиларидан бири Владимир Рижков ҳукуматни иқтидордаги "Ягона Россия" партияси фойдасига овозларни ёппасига сохталаштиришда айблади.

- "Болотоная майдони"да бўлган аввалги намойишда бешта талабни қўйган эдик. Сиёсий маҳбусларни озод этиш - бу талаб бажарилмади. Давлат Думасига ўтказилган сохта сайловлар натижаларини бекор қилиш - бу талаб ҳам бажарилмади, Дума ишлаяпти. Сайловлар демократик ўтказилишини таъминловчи қонунларни қабул қилиш, Чуров истеъфоси ва сохтакорликларни тергов қилиш, бу борада ҳам ҳеч нарса қилинмади. Давлат Думасига қайта сайлов ўтказиш талаби, бу борада ҳам ҳеч иш қилинмаяпти, - деди Россия мухолифати етакчилари Владимир Рыжков Сахаров майдонига йиғилган минглаб оламонга қарата чиқишида.

Россиялик диссидент ёзувчи Борис Акунин намойишчиларга қарата: Сиз Владимир Путин қайта президент бўлишини истайсизми, деган саволига намойишчилар “йўқ” дея баралла бақирди.

“Жаноб Путин, эртага бутун Россия сизга йўқ деб бақиради”, - деб ўз сўзига қўшимча қилди Акунин.

Россия мухолифати етакчиларидан яна бири Борис Немцов йиғилганларни бўлажак президентлик сайловида Путинга овоз бермасликка чақирди.

“Ўғри Кремлда ўтирмаслиги керак. Кремл штаби бошлиғи бунга юз фоиз қўшилади. Путинсиз янги йил билан барчангизни қутлайман, Россия албатта озод бўлади”,- деди Немцов.

Интернетдаги ижтимоий тармоқда 47 мингдан зиёд москвалик намойишга чиқишини тасдиқлаган эди.

Москвадаги норозилик тадбирида Кремлнинг ашаддий танқичиси бўлган блоггер Алексаей Новальний, рок-қўшиқчи Юрий Шевчук, ёзувчи Борис Акунин ва собиқ Совет раҳбари Михаил Горбочевлар ва бошқа мухолифат етакчилари маъруза қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG