Линклар

Сахаров майдонидаги Путинга қарши намойишчиларга Россия бош вазирининг собиқ сафдоши, мамлакат собиқ молия вазири Алексей Кудрин ҳам қўшилди.

“Мен ҳам адолатли сайлов тарафдори бўлганим учун бу ерга келдим. Мен ҳам сайлов натижаларидан норозиман ва сохтакорлар жавобга тортилиши керак, деган фикрдаман. Жумладан, Чуровни истеъфога чиқармоқ керак”, - деди Кудрин.

11 йил давомида Россия молия сиёсатига раҳбарлик қилган Алексей Кудрин сентябр ойида Вашингтонда Дмитрий Медведев билан айрим масалаларда келишмай қолгани боис ҳукуматни тарк этиши мумкинлиги ҳақида гапирган ва бу президент Медведевга ёқмаган.

Шундан сўнг Кудрин лавозимидан истеъфо берган эди.
XS
SM
MD
LG