Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:36

Москвада "Ҳалол сайловлар учун" намойиши бўлди


24 декабр куни Москванинг Академик Сахаров проспектида "Ҳалол сайловлар учун" намойишига 100 мингдан ортиқ одам йиғилди.

Россия пойтахтининг бу туманида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Сахаров проспектида митинг: Владимир Рыжков
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:42 0:00
Бевосита линк


5 декабр куни Москвадаги намойиш пайти полицияга бўй сунмаганлик айби билан 15 кун ҳибсда ўтириб чиққан Новалний ҳукуматни намойишчилар талабига бўйсунишга чақирди.

Россиялик диссидент ёзувчи Борис Акунин намойишчиларга қарата: Сиз Владимир Путин қайта президент бўлишини истайсизми, деган саволига намойишчилар “йўқ” дея баралла бақирди.

“Жаноб Путин, эртага бутун Россия сизга йўқ деб бақиради”, - деб ўз сўзига қўшимча қилди Акунин.

Россия мухолифати етакчиларидан яна бири Борис Немцов йиғилганларни бўлажак президентлик сайловида Путинга овоз бермасликка чақирди.

“Ўғри Кремлда ўтирмаслиги керак. Кремл штаби бошлиғи бунга юз фоиз қўшилади. Путинсиз янги йил билан барчангизни қутлайман, Россия албатта озод бўлади”,- деди Немцов.

Москвада "Адолатли сайлов учун" намойиши
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:08 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG