Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:16

Қирғизистонда янги ҳукумат тузилди


Қирғизистон янги ҳукуматига ҳозиргача Бош вазир вазифасини бажариб келаётган Ўмурбек Бабанов раҳбарлик қиладиган бўлди.
Қирғизистон янги ҳукуматига ҳозиргача Бош вазир вазифасини бажариб келаётган Ўмурбек Бабанов раҳбарлик қиладиган бўлди.

Иш ҳафтаси сўнгида Қирғизистон парламенти навбатдан ташқари сессияда ҳукуматнинг янги таркибини тасдиқлади.


Ҳукуматнинг янги таркиби учун 120 депутатдан 113 нафари овоз берди.

Республика партияси лидери Ўмурбек Бабанов бошчилигидаги ҳукуматга парламентдаги барча фракциядан вакиллар кирган.

Янги ҳукумат таркибида 15 вазирлик, 7 давлат қўмитаси, 5 давлат агентлиги, 8 давлат хизмати, 2 инспекция, 3 жамғарма ва 2 давлат муассасаси бўлиши эълон қилинди.

Янги ҳукумат таркибига аёллардан икки киши - Гулнара Асимбекова (Бош вазир ўринбосари) ва Динара Сағинбаева (Соғлиқни сақлаш вазири), миллий озчилик вакилларидан эса бир киши - Қирғизистон тожиклар ассоциацияси раиси Равшан Собиров (Ижтимоий тараққиёт вазири) кирди.

Аввалроқ, аниқроғи шу йилнинг 19 декабр куни қирғиз депутатлари олдида сўзлаган Ўмурбек Бабанов аввалги ҳукумат таркибида бўлган тўрт вазирлик ва уч маҳкамани қисқартирилиши, бу эса 1 миллиард сўм (тақрибан 21 миллион 740 минг доллар – таҳр.) тежалиши ва давлат хизматчилари сонининг 3000 мингга камайтиришини айтиб ўтганди.

Қирғизистон ҳукумати тузилишидаги ўзгаришларни олқишлаган Бишкекдаги Марказий Осиё эркин бозор институти айни пайтда давлат хизматчилари сонини янада қисқартириш мақсадга мувофиқроқ бўлиши ҳақида мулоҳазаларни ёйинлади. Институт маълумотларига кўра, Қирғизистондаги давлат тизими 71 маҳкамадан иборат бўлиб, давлат аппарати штатида 52 мингдан зиёд одам ишлайди.

“Шиширилган штат иқтисодиёт учун ортиқча юк бўлиб ҳисобланади, чунки у фойдали иқтисодий маҳсулотлар ишлаб чиқармайди ва солиқ тўловчилар ҳисобидан кун кўради. Қирғизистон иқтисодиётининг тез суръатлар билан ўсиши учун давлат харажатлари ва солиқларни қисқартириш йўли билан бу юк имкон қадар енгиллатиш зарур”, деб ҳисоблайди институт экспертлари.
XS
SM
MD
LG