Линклар

logo-print

UNIСEF Ўзбекистонда янги ресурс маркази очди


Wikileaks сайти UNICEF Ўзбекистондаги мажбурий болалар меҳнати билан боғлиқ муаммо кўламини пасайтириб кўрсатишга уринганини фош этган эди.

Wikileaks сайти UNICEF Ўзбекистондаги мажбурий болалар меҳнати билан боғлиқ муаммо кўламини пасайтириб кўрсатишга уринганини фош этган эди.

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ресурс маркази ташкил этилди.

ЎзА маълумотига кўра, янги ресурс маркази болалар ҳуқуқлари масалалари бўйича давлат хизматчиларини тайёрлаш, уларнинг бу борадаги билимини ошириш мақсадида очилган.

Кўплаб халқаро ташкилотлар Ўзбекистон ҳукуматини болалар меҳнатидан фойдаланишда айблаб келади.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, ҳар йили Ўзбекистон ҳукумати бутун мамлакатдаги мактаблардан икки миллионга яқин болаларни пахта далаларига сафарбар қилиб, уларни пахта теришга мажбурлайди.

Аввалроқ Wikileaks Интернет сайти орқали ошкор этилган махфий дипломатик ҳужжатларда UNICEF Ўзбекистондаги мажбурий болалар меҳнати билан боғлиқ муаммо кўламини пасайтириб кўрсатишга урингани фош этилган эди.

"Афтидан, ташкилот Ўзбекистон ҳукумати билан яхши муносабатларни сақлаб қолиш учун шундай қадамга борган", деб ёзган эди бу ҳақда Eurasianet нашри.

Wikileaks очиқлаган ҳужжатларга UNICEF ташкилоти муносабат билдирмади.
XS
SM
MD
LG