Линклар

Нигерия шимолий-шарқида ҳукумат кучлари билан исломий жанггарилар ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувда 70 киши қурбон бўлди.

Маҳаллий ҳукумат хабарига кўра, Даматуру шаҳрида “Боко Ҳарам” радикал гуруҳининг камида 59 жанггариси ҳалок бўлган. Ҳукумат кучларидан эса ўнга яқин ҳарбий ўлган.

“Боко Ҳарам” жанггарилари кейинги пайтларда ўнлаб қурбонларга сабаб бўлган бир қанча портлашларни уюштирган.

Жанггарилар асосан мусулмонлар яшайдиган Нигериянинг шимолий ҳудудларида ислом шариати қонунлари ўрнатилишини талаб қилиб келадилар.
XS
SM
MD
LG