Линклар

"Бунёдкор" стадиони қурилиши янги йилнинг июн ойида битади


"Бунëдкор" стадиони макети.

"Бунëдкор" стадиони макети.

Тошкент шаҳридаги "Бунёдкор" стадиони қурилиши кейинги йилнинг июн ойида ниҳоясига етади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол федерацияси (ЎФФ) раҳбари Мираброр Усмонов федерациянинг йил якунларига бағишланган ҳисобот-конференциясида маълум қилди.

ЎФФ расмий сайти Мираброр Усмоновнинг “Бунёдкор”нинг 34 минг мухлисга мўлжалланган стадиони июнь ойида тайёр ҳолга келтирилади. Ўзбекистонда ҳали бундай стадион бўлмаган”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, “Бунёдкор” стадиони 2012 йилнинг 10 мартида топширилиши керак эди.

Германиянинг GMP фирмаси томонидан лойиҳалаштирилган спорт комплекси қурилиши 2008 йил бошланган ва кейинроқ тўхтаб қолган эди. Бунга “Бунёдкор” жамоасининг муассиси, Гулнора Каримовага тегишли экани айтиладиган "Зеромакс" ширкатининг ёпилиши сабаб бўлган эди. Шундан сўнг тўхтаб қолган қурилиш Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 5 апрелдаги қароридан сўнг яна бошланди.

Стадионнинг дастлаб 45 минг одамни сиғдира оладиган Марказий Осиёдаги энг катта спорт комплекси бўлиши ҳақида айтилган эди. ЎФФ сайти маълумотига кўра, эндиликда томошабинлар ўриндиқлари сони 34 минг бўлиб, мажмуа уч қаватдан иборат бўлади.

“Бунёдкор” спорт комплексининг аввалги лойиҳаси 150 миллион АҚШ долларига тенг экани айтилган эди, ҳозирги қурилишга 60 миллиард сўм сарфланиши ва бу маблағнинг хайрия ҳисобига йиғилиши айтилаяпти.
XS
SM
MD
LG