Линклар

logo-print
Шанба куни Яман пойтахти Санаа шаҳрида ҳукумат кучлари намойишчиларнинг норозилик акциясини куч билан бостириши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 50 одам жароҳатланди.

Бу ҳақда Санаадаги шифохона ходимлари матбуотга хабар қилди
Гувоҳларга кўра, намойишчилар Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ истеъфосини талаб қилиб намойишга чиққан пайти, ҳарбийлар ва полициячилар уларни ўққа тутган.

Араб давлатлари воситачилигида эришилган келишувга мувофиқ, Яманни 33 йил бошқарган Солиҳ ўзига дахлсизлик берилиши эвазига ваколатларини ўринбосарига топширади. У мамлакатни муддатидан олдин сайлов ўтказилгунига қадар бошқаради.

Яманда жорий йилнинг январидан буён Солиҳ истеъфосини талаб қилиб норозилик намойишлари давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG