Линклар

Таҳордаги худкуш ҳужумида 19 одам нобуд бўлди


Худкуш ҳужумида депутат Абдул Муталиб Байг ҳам қурбон бўлди.

Худкуш ҳужумида депутат Абдул Муталиб Байг ҳам қурбон бўлди.

Бугун Афғонистон шимолий-шарқидаги Таҳор вилояти маркази Толуқон шаҳрида содир этилган худкуш ҳужуми оқибатида камида 19 одам, жумладан, афғон депутати Абдул Муталиб Байг ҳам ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Афғонистон ички ишлар вазирлиги расмийси Содиқ Содиқий Озодликка маълум қилди.

- Биз олган маълумотга кўра, 19 бегуноҳ одам, жумладан, парламентимиз депутати жаноб Байг ҳалок бўлди ва 38 одам жароҳатланди,- деди Содиқ Содиқий.

Айни пайтда ҳужум учун маъсулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олганича йўқ.

Президент Ҳамид Карзай ҳужумни кескин қоралади.

АҚШнинг Афғонистондаги элчихонаси ҳам тинч аҳоли ўлимига сабаб бўлган худкуш ҳужумини қоралаб чиқди.
XS
SM
MD
LG