Линклар

Эрига хиёнат қилган эронлик аёл осиб ўлдирилиши мумкин


Сакина Муҳаммадий Аштианий.

Сакина Муҳаммадий Аштианий.

Эрига хиёнати қилгани учун тошбўрон қилиб қатл этишга маҳкум қилинган эронлик аёл Сакина Муҳаммадий Аштианий осиб ўлдирилиши мумкин.

Эрон адлия вазири Оятуллоҳ Содиқ Лорижонийга кўра, ўлим жазосига ҳукм қилинган тақдирда, агар тошбўрон қилиш имконияти бўлмаса, шариат қонунларига кўра, қатлни осишга ўзгартириш мумкин.

43 ёшли Аштианий 2006 йилда ўлим жазосига ҳукм қилинган эди. Сўнгги ойлар ичида эса жазо ижро этилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Аштианийни кўплаб халқаро ташкилотлар ва Ғарб етакчилари ҳимоя қилишга уринмоқда.
XS
SM
MD
LG