Линклар

Халқаро ҳамжамият Рождество байрами куни Нигериядаги черковлардан бирида 40 кишининг ўлимига сабаб бўлган портлашни қоралади.

Портлаш учун масъулиятни Нигерияда Шариат қонунларини ўрнатишни мақсад қилган Боко Ҳарам исломий гуруҳи ўз зиммасига олди.

Аҳоли бўйича Африкада энг йирик мамлакат ҳисобланган Нигерияда мусулмон ва насронийлар сони тенгма-тенгдир.

Оқ уй эълон қилган баёнотида ҳужумни “шафқатсиз”, дея қоралади ва Нигерия ҳукуматига ҳужумни амалга оширганларни жавобгарликка тортишда кўмаклашишни ваъда қилди.

Британия ҳукумати “бошқаларга нисбатан яхши ният рамзи бўлган байрамни нишонлаганлашга тўпланганларга қарши қорқоларча қилинган ҳужум”, дея портлашни қоралади.

Франция, Италия ва Рим Католик черкови ҳам портлашни қоралаб, баёнотлар эълон қилди.

Кейинги пайтларда Боко Ҳарам гуруҳи амалга ошираётган зўравонликлар кўлами ошмоқда. Бу гуруҳ пойтахт Абужада август ойида 24 кишиниг ўлими ва 100 ортиқ кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган портлаш учун ҳам масъулиятни ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG