Линклар

logo-print

Москва суди мухолифатчини қамоққа ҳукм қилди


Сергей Удальцов полиция томонидан ҳибсга олинмоқда.

Сергей Удальцов полиция томонидан ҳибсга олинмоқда.

Россия мухолифати ўзининг етакчи фаолларидан бирининг 10 кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилинишини Россия суди учун “шармандалик”, дея қоралади.

Сўл Фронт гуруҳи етакчиси Сергей Удальцов якашанба куни 15 кунлик қамоқдан сўнг озодликка чиқиши керак эди. У 4 декабр куни ўтказилган парламент сайловидаги оммавий қонунбузарликларга қарши ўтказилган норозилик пайтида ҳибсга олинган эди. Қамоқдалиги пайтида Удальцов очлик эълон қилди. Тарафдорлари унинг саломатлигидан хавотир билдиргани боис мохолифатчи касалхонага ётқизилган эди.

Якшанба куни Москва суди Удальцовни, гўёки, у 24 октябр куни ўтказган норозилик намойиши пайтида полицияга қаршилик кўрсатганлик айби билан 10 кунлик қамоққа ҳукм қилди.

Бу ҳукм Москвада ўн минглаб одам адолатли сайлов ўтказиш ва Владимир Путин ҳукмролигини тугатиш талаби билан намойишга чиққандан бир кун ўтиб ўқилди.

Мухолифат етакчиларидан бири Алексей Навальний Удальцовга чқиралиган ҳукумни ҳокимият томонидан “ўч олиш ҳаракати”, дея қоралади. Шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони ва мухолифат етакчиси Гарри Каспаров Удальцов ишини “жирканч” даб атаб, у Россия ҳокимиятидаги бўҳронни намойиш қилади, деди.
XS
SM
MD
LG