Линклар

Покистоннинг Карачи шаҳрида ўн минглаб одам Имрон Хон бошчилигидаги Таҳрики Инсоф панртиясини қўллаб кўчага чиқди.

Крикет бўйича собиқ юлдуз Имро Хон 15 йил аввал партия тузиб сиёсатга кириб келган, лекин сайловчилар танячини қозона олмай келган.
Шу йилнинг октябрида эса Имрон Хон 100 мингдан ортиқ одамни кўчага олиб чиқиб, сиёсий людузи порлади.

Кузатувичларга кўра, коррупцияга қарши курашни бошлаш ва АҚШ томонидан амалга ошириладиган ҳаво ҳужумларига қарши чиқиш ғояси билан чиққан Имрон Хоннинг, айниқса, ўрта синф орасида обрўси ошмоқда. Покистонда келаси парламент сайловлари 2013 йилга белгиланган.
XS
SM
MD
LG