Линклар

logo-print

Афғонистонда худкуш 19 кишини ўлдирди


Афғонистоннинг Таҳор вилоятида худкуш ҳужумида 19 киши, жумладан, парламент депутати ҳалок бўлди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Содиқ Содиқийнинг Озодликка айтишича, худкуш ҳужуми оқибатида яна 38 киши жароҳатланган.

Президент Ҳамид Карзай ҳужумни кескин қоралади.

Афғонистондаги АҚШ элчихонаси ҳам одамлар ўлимига сабаб бўлган ҳужумни қоралаб, баёнот эълон қилди.
XS
SM
MD
LG