Линклар

Ўлим отрядларини ташкил қилганликда айбланаётган Ироқ Вице президенти Ториқ ул-Ҳошимий судда иштирок этиш учун Бағдодга қайтмаслигини айтиб, мамлакатни тарк этиши мумкинлигига ишора қилди.

Франс пресс агентлигига берган суҳбатида Ҳошимий ўз қўриқчилари қандайдир ҳужумлар амалга оширган бўлиши мумкинлигини эътироф этди, лекин бунга аралашмаганини таъкидлади.

У ўз қўриқчиларининг аксари ҳибсга олинганини қўшимча қилди.

Ҳозирча Ироқни тарк этиш нияти йўқлигини айтган вице президент, ўз хавфсизлигига таҳдид туғиладиган тақдирда бу ҳақда ўйлаб кўришини эҳтимолдан соқит қилмади.

Хошимийни ҳисбга олиш тўғрисидаги қарор шиалар қўллаб-қувватлайдиган бош вазир Нури Ал-Маликий ва суннийларнинг вице президнет дохил Ирақия блоки ўртасидаги сиёсий можарога сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG