Линклар

“Anonymous” ҳакерлари АҚШдаги хавфсизлик тадқиқот марказига ҳужум қилди


“Anonymous” ҳакерлар гуруҳи ўзига ана шундай байроқни танлаган.

“Anonymous” ҳакерлар гуруҳи ўзига ана шундай байроқни танлаган.

“Anonymous” номи билан танилган ҳакерлар гуруҳи АҚШдаги хавфсизлик масалалари бўйича “Stratfor” тадқиқот марказига қарашли маълумотларни ўғирлаганини айтмоқда.

Айтилишича, ўғирланган маълумотлар ичида тадқиқот маркази мижозларига қарашли минглаб кредит карталар рақамлари ва шахсий маълумотлар бор.

“Anonymous” гуруҳи “Stratfor” марказининг банклардан тортиб, полиция ва АҚШ Ҳаво кучларини ўз ичига олувчи мижозлар рўйхатини қўлга киритганини айтмоқда. Шунингдек, тадқиқот маркази компьютерларида сақланган 4 мингдан ортиқ кредит карталар рақамлари, пароллар ва уй адреслари ҳам ўғирлангани айтилмоқда.

“Stratfor” тадқиқот гуруҳи ҳакерлар ҳужуми ҳақида маълум бўлгач ўз серверларини ўчириб қўйганини маълум қилди.

“Anonymous” гуруҳи аввал ҳам Visa, MasterCard ва PayPal каби ширкатлар компьютер тизимларига ҳужум қилганини иддао қилган.
XS
SM
MD
LG