Линклар

Президент Ислом Каримов Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Мурод Отаевни лавозимидан бўшатиб, унинг ўрнига Ўзбекистон Мудофаа вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Баҳодир Тошматовни тайинлади.

Бу ҳақда хабар қилган Uzmetronom.com сайти маълумотига кўра, Мурод Отаев Миллий хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари лавозимига тайинланган.

Айни пайтда Ўзбекистон президентига яқин ҳисобланган генерал-лейтенант Мурод Отаев лавозимининг нима учун пасайтирилгани номаълум.

Uzmetronom.com сайти маълумотига кўра, президент Каримов Москвада ўтган КХШТ саммитидан қайтганидан сўнг Мурод Отаевни лавозимидан олиш бўйича буйруқ берган.
XS
SM
MD
LG