Линклар

Ироқ Ички ишлар вазирлигининг Бағдоддаги биноси олдида мина ўрнатилган автомобил портлаши оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди, 17 одам жароҳатланди.

Ҳужум 22 декабр куни Бағдодда содир этилган қатор портлашлардан беш кун ўтиб рўй берди.

Ўтган пайшанба куни Бағдодда, шаҳарнинг асосан шиалар яшайдиган қисмида ўндан зиёд портлаш содир этилгани оқибатида 60 одам ҳалок бўлган, 150га яқин одам яраланган эди.

Ироқ ҳукумати бу портлашларда мамлакат вице-президенти Ториқ ал-Ҳошимийни айблади.

Айни пайтда ал-Ҳошимий бу айбловларни инкор қилиб, ўз қўриқчилари қандайдир ҳужумларни амалга оширган бўлиши мумкинлигини эътироф этди, лекин бунга аралашмаганини таъкидлади.

Ҳозирча Ироқни тарк этиш нияти йўқлигини айтган вице-президент, ўз хавфсизлигига таҳдид туғиладиган тақдирда бу ҳақда ўйлаб кўришини эҳтимолдан соқит қилмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG