Линклар

Қозоғистоннинг Жанаўзен шаҳридаги оммавий тартибсизликларни бостириш пайти ўз хизмат ваколатларини ошириб юборганлиги учун уч нафар полиция ходими ҳибсга олинди.

Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири расмий сайтида хабар қилинди.

Жанаўзен коменданти Аманжўл Кабиловга кўра, айни пайтда 19 одам тартибсизликларни уюштирганликда гумонланмоқда ва улардан 16 нафари ҳибсга олинган.

16 декабр куни полиция ва намойишчилар ўртасида келиб чиққан тўқнашув пайти ҳалок бўлганлар сони 16 нафарга етди.

Бироқ норасмий манбалар ўлганлар сонининг анча кўп эканини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG