Линклар

logo-print
Татаристоннинг Камск-Устинский туман суди “Булгария” кемаси чўкаётган пайти ёрдам кўрсатмагани учун “Арбат” кемаси капитани Юрий Тучинни айбдор деб топиб, унга 130 минг рубл миқдорида жарима белгилади.

Юрий Тучин теплоход чўкаётган пайтда воқеа жойидан ўтиб кетаётиб, йўловчиларни қутқаришга ҳаракат қилмаганини тан олиб, буни ўз кемасида қутқарув асбоблари бўлмагани билан изоҳлади.

Айни пайтда Тучин суд ҳукмидан қониқишини айтиб, бошқаларга “бу каби ёмон вазиятга тушмаслик”ни тилади.

10 июл куни ҳалокатга учраган “Булгария” кемаси ҳалокатида 122 киши қурбон бўлди.

56 йилдан буён сузаётган кема сўнгги бор йўлга отланган кезда моторида носозлик бўлгани, ўнг ёнга оға бошлагани, аммо кема бошқарувидагилар бунга эътибор қилмагани айтилган эди.
XS
SM
MD
LG