Линклар

logo-print
Исроилнинг Бейт Шемеш шаҳарчасида радикал диндорлар билан полиция ўртасида тўқнашув рўй берди. Воқеада бир полициячи жароҳатланди ва қора жубба кийган бир неча диндорлар ҳибсга олинди.

Қуддус яқинидаги шаҳарачада чиққан тартибсизликларга саккиз яшар қизчанинг, у мактабга кетаётганда қора жубба кийган бир неча эркак уни ҳақоратлагани ҳақидаги ҳикояси телевидениеда кўрсатилгани сабаб бўлди.

Бейт Шемеш шаҳарчаси аҳлининг кўпчилиги ультра-радикал қарашлардаги диндорлардир.
XS
SM
MD
LG