Линклар

logo-print
Ғазони назорат қиладиган Ҳамас гуруҳи бош вазири 2007 йилдан бери биринчи марта блокадада қолаётган ҳудуд ташқарисига чиқиб, Мисрга сафар қилмоқда.

Исмоил Ҳония Қоҳирада Араб Лигаси раиси ва Мисрдаги Мусулмон биродаралар ҳаракати раҳбари билан учрашди.

Ҳамас 2007 йилда иқсқача қонли можародан кейин Ғазода назорат ўрнатган ва президент Маҳмуд Аббос етакчилигидаги Фатҳ ҳаракати кучларини минтақада қувиб чиқарган.

Исроил ва Миср бунга жавобан Ғазо блокадасини жорий қилган эди. Миср икки рақиб кучни муроасга келтириш ҳаракатларига ҳомийлик қилиб келади.

Исроил, АҚШ ва Европа Иттифоқи террорчи гуруҳ деб ҳисоблайдиган Ҳамас етакчиси Ҳония Фатҳ билан муросага эришиш “стратегик” масаладир, дея баён қилди.
XS
SM
MD
LG