Линклар

Қозоғистон президенти куёвининг ўрнини бош вазир ўринбосари эгаллади


Умирзақ Шукеев.

Умирзақ Шукеев.

Қозоғистон Бош вазир ўринбосари Умирзақ Шукеев Шумруқ-Хазина давлат жамғармасига раис этиб тайинланди. Ўтган ҳафта президент Нурсултон Назарбоев бу лавозимни эгаллаб келган куёви Тимур Қулибаевни ишдан четлатган эди. Президент ўртанача қизи Динаранинг эри Қулибаевнинг ишдан олинишига 16 декабр куни одамлар ҳалок бўлган норозиликларга олиб келган бўҳронни ҳал эта олмагани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Қайнотасининг вориси деб кўрилган Қулибаевнинг ишдан олиниши кўпчиликни ҳайрон қолдирди.

Шамрук-Хазина давлат жамғармаси ишчилари иш ташлаган Казмунайгаз ширкатининг активларига эгалик қилади. Жанаўзен шаҳрида ишташларнинг 16 декабр куни тартибсизликларга ўтиб кетиши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG