Линклар

Сўғд суди 53 киши устидан ҳукм ўқиди


Тожикистоннинг Сўғд вилоят суди 2010 йилда Хўжандда содир этилган портлашга алоқдорликда айблаб, 53 кишини қамоққа ҳукм қилди. Суд улардан 43 нафарини Ўзбекистон Исломий Ҳаракати вакиллари деб эълон қилди.

Ҳукмга кўра, судланувчиларнинг 5 нафари бир умр қамоқда қолади. Қолган 48 айбланувчи 8 йилдан 30 йилгача бўлган қамоқ жазоларига маҳкум қилинди.

2010 йилнинг 3 сентябрида бомба ўрнатилган машинанини бошқарган худкуш шахс Хўжанддаги уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармасига қилган ҳужумида икки милиционер ва икки фуқроа ҳалок бўлган ва 28 киши жароҳатланган эди.

Ўзбекистон Исломий Ҳаракати Марказий Осиё мамлакатларида Исломий давлат ўрнатишни мақсад қилгани айтилади.
XS
SM
MD
LG