Линклар

Ким Чен Ир ўғли Шимолий Кореяда ҳокимиятни қўлга олаётгани айтилмоқда


Ким Чен Ирнинг ўғли Ким Чен Ун.

Ким Чен Ирнинг ўғли Ким Чен Ун.

Шимолий Кореяда ҳокимият марҳум Ким Чен Ирнинг ўғлига ўтатётгани хабар қилинмоқда.

Давлат матуботи 17 декабр куни ўлган собиқ диктаторнинг ўғли Ким Чен Ун иқтидордаги Ишчилар партияси марказий қўмитаси раиси этиб сайланганини хабар қилди.

Айтилишича, бу Ким Чен Уннинг Шимолий Корея ҳокимиятини тўла қўлга киритиш йўлидаги энг асосий лавозим ҳисобланади. “Rodong Sinmun” газетасида чиққан мақолада Ким Чен Ун Шимолий Корея армиясининг “олий етакчиси” сифатида олқишланди.

Ким Чен Ун душанба куни қўшни Жанубий Кореядан таъзия билдиргани келган Жанубий Корея собиқ президенти Ли Ҳи Ҳо етакчилигидаги норасмий гуруҳни қабул қилди.
XS
SM
MD
LG