Линклар

Днестрбўйида Москва номзоди ютқазди


Молдованинг айирмачи Днестрбўйи минтақасида парламент собиқ раиси Евгений Шевчук президент сайловида ғолиб чиқди. Душанба куни Марказий сайлов комиссияси Шевчук Москва-параст рақиби амалдаги парламент раиси Анатолий Каминскийни мағлуб қилганини эълон қилди.

Расмий натижаларга кўра, Шевчук қарийб 74 фоиз овоз олган. Каминскийни эса сайловчиларнинг 20 фоиздан камроғи қўллаб-қувватлаган.

Президент сайловининг биринчи босқичида Днестрбўйи минтақасини 20 йилдан ортиқ бошқарган ва Москва таянчидан маҳрум бўлган Игор Смирнов мағлуб бўлган ва иккинчи даврага чиқа олмаган эди.

43 яшар сиёсатчи ва тадбиркор Шевчук душанба куни қилган чиқишида энг долзарб вазифа одамлар ва товарларнинг бемалол ҳаракатланишини кафолатлаш учун қўшни республикалар (Молдова ва Украина) билан ишлаш кераклигини таъкидлади.

Молдова Шевчукнинг сайланиши “музлатилган можаролар”дан бири, яъни Днестрбўй минтақасига оид бўҳроннинг ҳал этилишига ёрдам беришига умид билдирди.

Шевчук 30 декабр куни қасамёдга келтирилади.
XS
SM
MD
LG