Линклар

Суриянинг Ҳомс шаҳрида хавфсизлик кучларининг аҳоли пунктларини ўққа тутиши оқибатида 23 киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда. Айни пайтда душанба куни Араб Давлатлари Лигасининг илк кузатувичлар гуруҳи Сурияга етиб келди.

50 кузатувчи ва Араб Лигасининг 10 мулозими зўравонликлардан азият чеккан ҳудудларга бориши кутилмоқда.

Муҳожиратдаги мухолифат гуруҳи Сурия Миллий Кенгаши (СМК) кузатувичлар Ҳомсга олиб борилгани билан шаҳарнинг зўравонликлар рўй бераётган ҳудудларига яқинлштирилмаслигиан огоҳлантирмоқда.
Париждан туриб гапирган СМК етакчиси Бурҳон Ғалиун Суриядаги хунрезликни тўхтатиш учун БМТ ва Араб Лигаси аралашувини истамоқда.

Фаоллар Сурияга етиб борган кузатувчиларни дарҳол Ҳомсга сафар қилишга чақирди.

Кузатувчиларнинг Сурияга келиши президент Башар ал-Асад билан Араб Лигаси ўртасида эришилган келишувнинг бир қисмидир.
Йил охирига қадар Дамашққа жами 150 нафар кузатувчининг келиши кутилмоқда.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Сурияда март ойида бошланган аксил-ҳукумат чиқишларининг куч билан бостирилиши оқибатида 5 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG