Линклар

logo-print

Сурия Армияси бир неча танкни Хомсдан олиб чиқди


Сурия Армияси танклари Хомс шаҳрида. Сурат 26 декабр куни олинган.

Сурия Армияси танклари Хомс шаҳрида. Сурат 26 декабр куни олинган.

Араб лигаси давлатлари кузатувчилари Хомс шаҳрига сафар қилиши арафасида Сурия армияси бу шаҳардан танклардан бир нечасини олиб чиқди.

Мухолифат фаолларидан олинган хабарларга қараганда, Хомс шаҳрини ўққа тутиш бугун эрталаб тўхтаган ва шаҳардан камида 6 та танк олиб чиқиб кетилган.

Бошқа гувоҳларнинг айтишича, ҳарбий техника шаҳардан олиб чиқилган, лекин баъзилар фикрича, танклар кўздан пана қилиб қўйилган бўлиши мумкин холос.

Душанба куни Араб Давлатлари Лигасининг илк кузатувичлар гуруҳи Сурияга етиб келди.
Кузатувчиларнинг Сурияга келиши президент Башар ал-Асад билан Араб Лигаси ўртасида эришилган келишувнинг бир қисмидир.

Йил охирига қадар Дамашққа жами 150 нафар кузатувчининг келиши кутилмоқда.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Сурияда март ойида бошланган аксил-ҳукумат чиқишларининг куч билан бостирилиши оқибатида 5 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG