Линклар

logo-print

Покистонда Бҳуттони хотирламоқдалар


Осиф Али Зардорий марҳума турмуш ўртоғи Беназирнинг ҳақига дуо қилмоқда.

Осиф Али Зардорий марҳума турмуш ўртоғи Беназирнинг ҳақига дуо қилмоқда.

Бугун Покистонда суиқасд қурбони бўлган мухолифат етакчиси Беназир Бҳутто хотирланмоқда.

Покистон Халқ партияси лидери Беназир Бҳутто бундан 4 йил муқаддам, 2007 йилнинг 27 декабрида Равалпинди шаҳрида, сайловолди учрашувидан сўнг бир худкуш шахс бомба портлатиши оқибатида ҳалок бўлган эди.

Бҳуттонинг турмуш ўртоғи, Покистоннинг жорий президенти Осиф Али Зардорийнинг бугун Бҳутто туғилиб ўсган шаҳарда, у етакчилик қилган партия аъзолари – юзлаб ишчилар олдида чиқиш қилиши кутилмоқда.

Зардорий сафар олдидан эълон қилган баёнотида демократия ва демократик тизимларни ҳимоя қилиш Бҳутто хотирасига қилинган янги муносиб иш бўлажагини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG