Линклар

Озарбайжон президенти 92 маҳбусни авф этди


Жаббор Саваланли 2 ярим йилга қамалган эди

Жаббор Саваланли 2 ярим йилга қамалган эди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев бугун имзолаган фармонга биноан 92 киши, шу жумладан Жаббор Саваланлини авф этиладиган бўлди.

Озарбайжон Халқ фронти партияси аъзоси, 20 яшар Саваланли жорий йил февралида Фейсбук орқали ҳукумат сиёсатига қарши норозилик намойишига чақириқ эълон қилганидан сўнг май ойида наркотик модда сақлаганликда айбланиб 2 ярим йилга қамалган эди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари фикрича, Саваланли сиёсий фаолияти учун қамалган.

Халқаро Амнистия ташкилоти яқинда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев номига Саваланлини зудлик билан озод қилиш талаби битилган аризага имзо йиғиш кампаниясини бошлаган эди.
XS
SM
MD
LG