Линклар

logo-print

Ўзбекистонда порахўрликнинг урчишига фақат амалдорлар эмас¸ ишини тезроқ битказиш учун уларга "кўки"дан бераëтган фуқаролар ҳам айбдор¸ дейди сурхонликлардан бири.


“Ўзбекистонда ишсизлик қоғозда тугатилмоқда”¸

дейди Самарқанд вилоятининг Пасдарғом туманидан қўнғироқ қилиб исми сир қолишини сўраган суҳбатдош.

- Қарор чиққан ишсизликни тугатиш бўйича. Ишсизликни тугатиш учун бориб печатланган справка олиб келасизлар¸ деб қоғоз берганда. Қаҳратон қишда онахон юрган экан. Мен бир иш билан Пастдарғом районининг Хончорбоқ жамоа хўжалигига бориб қолган эдим. Онахон жуда хафа бўлиб юрибди. Айтдики мактабга бордим, коллежда ўқиëтган қизимга справка ололмадим деди. Битта печатга 50 минг сўрабди. Бир неча одамга 50 мингдан олиб печат қўйиб берган экан. Яна “200 доллар олиб келасан¸ қизингни ишга жойлаштираман. 60 минг маоши бор. Уни ҳам берадими йўқми¸ билмадим” дебди. Чиққан қарор тўғри. Ишсизликни тугатса яхши.

Озодлик: Ишсизликни тугатиш фақат қоғозда бўлаяпти демоқчисизда.

- Албатта¸ қоғозда бўлаяпти. Бўлмаса коллежда ўқийдиганларга, ҳаттоки институтда ўқийдиганларга иш йўқку. Справка олиб борган билан иш билан таъминланадими? Йўқда. Кўзбўямачиликнинг ўзи, дейди пастдарғомлик суҳбатдош.


“Компютерлар ишламайди, ўқитувчилар маст...”

дейди чироқчилик Санжар қишлоқ мактаби ҳақида гапирар экан.

- Янги йил бўлаяпти мактабимизда. Мактабни битирганимизга 10 йил бўлди. Бир томоша қилайлик¸ деб келган эдик. Болаликларимиз эсга тушиб мактабга кирдик. Умуман ривожланган экан мактаб нималари. 20 та компютер турибди. Ҳайкалдай бўлиб турибди. Фақат кўрмоқ бору емоқ йўқ. Свет йўқ бунга. Ўқиëтган болалар у нарсаларни тушунмайди. Фақат турибди.

Озодлик: Сизлар энди 10 йил олдин ҳавас қилгандингларда шунақа компютерлар бўлса деб.

- Компютер келса, ўргансак деб ҳавас жуда катта эди. Ўқишларга кирмоқчи эдик, Тошкентларда ўқимоқчи эдик. Қисқаси турган билан ўрганиш қийин.

Озодлик: Яна қанақа таассурот олдингиз мактабдан?

- Таассуротларим ачинарли ҳолат. Совуқ. Яна битта муаммо бор экан, ўқитувчилар умуман масъулиятсиз. Арча байрам бўлаяпти. Тўртта-тўртта бўлиб ичиб ўтирибди. Маст ҳолатда ўтирибди.

Озодлик: Ўқувчиларнинг олдидами?

- Ҳа. Кўриниб турибдида, дейди чироқчилик Санжар.


“Ўзбекистонда коррупция авж олмаган”

дейди исмини ошкор этмаган сурхондарёликлардан бири Озодликнинг “Эркин микрофон”ида сўзлаган Акмал домланинг фикрларига эътироз билдирар экан.

- 20 декабр куни, тарих домласи экан у киши, Акмал домламан деб таништирди ўзини Бухородан экан, порахўрлик авж олган, кўкидан сўрайди. Кўкидан сўраса, беринг ака кўкидан. Порани беринг. Пора олаëтган олади. МХХ ходимларидан сўрасангиз, порани беради, шуларга олиб бориб беринг. Порахўрлик авж олган, дейди. Тарих ўқитувчисининг фикри эмас бу. У ëқ-бу ëқларига қараса бўлармиди. Ойликларни светга, газга бераяпман. Ëққандан кейин бериладида. Иложимиз йўқ, дейди сурхондарëлик суҳбатдош.


“Йилнинг энг яхши воқеаси—ўзбек журналистларининг очлик эълон қилгани бўлди”¸

дейди жарқўрғонлик Ўрол ака.

- Йилнинг энг яхши воқеаси Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Омоноваларнинг очлик эълон қилиши десак бўлади. Сабаби¸ журналист қизларимизнинг қилаëтган ишларини мен аъло баҳолайман. Аëл боши билан бутун Ўзбекистон олдида, бутун жамият олдида ўзларини кўрсатабилдида. Жасорат кўрсатдида¸ бундай айтганда. Шунинг учун бу икки журналистнинг ишини йилнинг энг яхши воқеаси деб биламан. Менинг фикрим шундайда, дейди Ўрол ака.


“Қирғизистондаги ўзбекларни ким ҳимоя қилади?”

дейди гулистонлик Маҳмуд ака, қирғизистонлик инсон ҳуқуқи фаоли Азимжон Асқаров устидан чиқарилган умрбод қамоқ жазосининг яна кучда қолдирилганига муносабат билдирар экан.

- Ҳамма Озодлик ходимларини янги йил билан табриклайман. Эшиттиришларни яхши олиб бораверинглар. Азимжон Асқаровнинг умрбод қамалганига эътирозим бор эди. Шуни айтмоқчи эдим. Бу Қирғизистон ўзбеклардан жуда қаттиқ ўч олаяпти. Ўзбекларнинг нима айби бор билмайман. Уйларига ўт қўйди, одамларни ўлдирди, отди. Ëш гўдакларни зўрлади, аëлларни зўрлади. Ўзларидан бирорта бир инсонни қамамади, бирортасини айбдор қилмади. Яна ҳам бизнинг халқимизни янчиб ташлаб яна уларни қамаса, қандай виждонсиз инсонлар дейиш керакми билмайман нима деб айтиш керак қирғизларни. Қирғизларнинг бу ишларига БМТ, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар бирортаси қандайдир эътироз билдирмаяпти, бирортаси чора кўрмаяпти. Шундан жуда ҳам норози бўлиб кетаяпман мен. Ҳукуматнинг ўзи шу ишни қилдию, уни қайтармадию. Бирорта бир инсонни қамамади қирғизлардан. Буларга на Ўзбекистомн ҳукумати, на бошқа қўшни ҳукуматлар бирортаси эътироз билдирмаяпти. Шунга жуда ҳам ҳайронман. Ўзбекистондаги ўзбек миллатининг ҳаммасининг бағри эзилади буларнинг қилганига, дейди гулистонлик Маҳмуд ака.

*************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG