Линклар

logo-print
2010 йил июн воқеаларида жабр кўрган тадбиркорлар Ўшда 3 кундан буён митингга чиқмоқда.

Ўш шаҳар ҳокимияти матбуот котибаси Гулжан Ажиматованинг Озодлик мухбирига маълум қилишича, 27 декабр кунги митингда 70га яқин тадбиркор иштирок этган.

- Тадбиркорлардан бири Нина Жумабоеванинг айтишича, ҳар бир тадбиркор июн воқеаларида 200 мингдан 1,5 миллион сўмгача зиён кўрган. Улар бу борада барча ҳужжатлар тайёрланиб, топширилганига қарамай, бугунги кунгача давлат томонидан ёрдам кўрсатилмаганига норози бўлишмоқда,-деди Гулжан Ажиматова.

Норозилар билан Ўш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Алимжан Байгазаков учрашди Расмий тадбиркорларнинг талаблари ҳукумат раҳбарларига етказилганини, бироқ ҳозирча жавоб бўлмаётганини айтди. Шундан сўнг норозилар тарқаб кетишган.

Гулжан Ажиматованинг айтишича, норози тадбиркорлар талаблари бажарилмаса ноқонуний ҳаракатларга боришларини айтганлар.

Маълумотларга кўра, 2010 йил июнида Қирғизистон жанубида содир бўлган миллатлараро тўқнашувда мингдан ортиқ тадбиркор моддий зиён тортган.
XS
SM
MD
LG