Линклар

logo-print
Сешанба куни 10 мингга яқин яҳудийлар аёлларга қарши диний каситиш ва диний мутаассибликка қарши намойишда қатнашди. Қуддус яқинидаги Байт Шемеш шаҳарчасида ўтказилган намойишга ўтган жума куни саккиз яшар бир қизчанинг, у мактабга кетаётганда қора жуббалик бир неча эркак уни таҳқирлагани ҳақидаги ҳикояси телевидениеда кўрсатилгач юзага келган можаро сабаб бўлди.

Байт Шемеш шаҳарчаси аҳлининг кўпчилиги ултра радикал яҳудийлардан иборатдир.

Исроил Президенти Шимон Перес намойишдан аввал Қуддусда қилган чиқишида исроилликларни норозилик тадбирида қатнашиб, диний камситишга қарши муносабат билдиришга чақирди.
XS
SM
MD
LG