Линклар

АҚШ Тимошенкони озод қилишга чақирди


Қўшма Штатлар Украина ҳукуматини собиқ бош вазир Юлия Тимошенкони озод қилишга чақирди.

Тимошенко ҳукуматни бошқарган пайтда ўз лавозимини суиистеъмол қилганликда айбдор деб топилиб, етти йилган қамоққа ҳукм қилинган.
Октябр ойида қамоққа маҳкум қилинган Зарғалдоқ инқилоби етакчиларидан бири Тимошенконинг аппеляцияси ўтган жума куни кўриб чиқилиб, ҳукм кучда қолдирилди.

АҚШ Давлат департаменти Марк Тонер Вашингтон суд чиқарган қарордан таассуфда эканини билдирди. “Биз Украина ҳукуматини Тимошенко хоним ва собиқ ҳукуматнинг қамоқда қолаётган бошқа аъзоларини озод этишга чақирамиз”, деди АҚШ расмийси.

Тимошенкога қарши жиноий иш, у амалдаги президент Виктор Януковичга сайловда ютқазганидан бир неча ой ўтиб очилган эди.
XS
SM
MD
LG